Хитойнинг Юньнань провинциясида оч қолган филлар егулик излаб қишлоқлардан бирига келди. Жониворларнинг Пуэр округидаги аҳоли яшаш пунктига бостириб келгани акс этган видеони CCTV+ телеканали эълон қилди.
Филларни кўрган маҳаллий аҳоли уй эшикларини ёпиб, томларга чиқиб олган. Маълум бўлишича, жонзотлар туни билан ҳудуд бўйлаб сайр қилган.
Мазкур ҳодиса январь ойи охирида содир бўлгани таъкидланмоқда. Шосседа кезиб юрган филлардан бири 20 дақиқага йўл ҳаракатини тўхтатиб қўйган.
«РИА Новости» агентлигининг «Синьхуа»га асосланиб маълум қилишича, оч қолган филлар сони 14 та бўлган. Уларни 26 январь куни аҳоли яшаш пунктларидан бирида кўришган.
Хусусан, Менхай уездидаги Мандат қишлоғида йирик жонзотлар бир нечта товуқ ва ғозларни босиб ўлдирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)