Ғарбий Африка мамлакатлари Иқтисодий ҳамжамияти қўшинлари Гамбияда яна уч ой қолади. Бу ҳақда президент Адама Барроу маъмурияти баёнотига таяниб, Reuters агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Президент Барроу кенг жамоатчиликка Ғарбий Африка мамлакатлари Иқтисодий ҳамжамияти захира кучлари мандати қайта тикланиш эҳтимоли билан уч ойга узайтирилганлигини маълум қилади», — дейилади баёнотда.
Гамбия президентлигига сайланган Адама Барроу 26 январь куни Ғарбий Африка мамлакатлари Иқтисодий ҳамжамиятига яқин ярим йил давомида қўшинларини мамлакатда қолдириш илтимоси билан мурожаат қилганлиги маълум бўлган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)