Дубай расмийлари 5 февраль, якшанбани «Автомобилларсиз кун» дея эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Дубай маъмурияти аҳолини шу куни зарарли моддалар чиқарилишини камайтириш ва атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш учун автомобиллардан воз кечишга чақирди.
Акцияда иштирок этадиган ҳайдовчилар сонига қараб, муниципалитет маълум бир суммани хайрия ва дарахт ўтқазиш учун сарф қилади.
Мазкур ташаббус биринчи галда ҳукумат муассасалари ходимларига тааллуқли. 5 февраль куни муниципалитет ва акцияда қатнашувчи бошқа ташкилотларнинг автотураргоҳлари ёпиқ бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)