Россиялик миллиардер Алишер Усмонов ва унинг шерикларига тегишли Mail.Ru Group холдинги BeepCar райдшеринг сервисини ишга туширди, деб ёзади Forbes. У ҳайдовчиларга биргаликда сафар қилиш учун ўз машинасидаги ўринларни сотиш имконини беради.
«2017 йил 6 февралда Mail.Ru Group автомобиль билан сафар қилишда ҳамроҳлар қидириш учун мўлжалланган сервиси — BeepCar билан райдшеринг бозорига чиқди», — дейилади холдинг пресс-релизида.
Янги сервис 5 февралдан 6-га ўтар кечаси ишга тушди. У ҳам шаҳар ичидаги, ҳам шаҳар ташқарисига узоқ сафарлар учун мўлжалланган.
Изоҳ (0)