Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Оқ уй вакили Шон Спайсер 8 февраль, чоршанба кунги брифингда Эрон раҳбарияти АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан «қўл қовуштириб ўтирмоқчи эмаслиги»ни тушуниши кераклигини айтди, деб ёзади «Интерфакс».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Улар (эронликлар) АҚШда рулни янги президент бошқараётгани ва бу президент қўл қовуштириб ўтириб, Эронга (Эрон ядро дастурини тартибга солиш бўйича) биргаликдаги ҳаракатлар режасини бузишга йўл қўйиб бермаслигини тушуниб олади. У ўз нуқтаи назарига кўра зарур бўлган ҳаракатларни қабул қилишда давом этади. Президент ушбу ҳаракатлар қанақа бўлишини ошкор этмаслигини қайта-қайта такрорламоқда. У музокаралар столидан ҳеч нарсани олиб ташламоқчи эмас», — деди Спайсер Эрон Ислом республикаси раҳбари оятуллоҳ Хоманаийнинг АҚШ маъмуриятига қаратилган гапларига Трампдан жавоб реакцияси кутиладими, йўқми деган саволга жавоб берар экан.

«Эрон, агар бу янги президент эканлигини тушунмаса, ўзини алдаётган бўлади», — дея қўшиб қўйди Оқ уй вакили.

Аввалроқ Эрон диний етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимини эгаллаганидан кейинги биринчи нутқида Американинг «ҳақиқий қиёфаси»ни очиб берганини билдирган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар