Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Чехия парламенти Депутатлар палатаси раиси Ян Гамачек бошчилигидаги делегация 8 февраль куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Меҳмонлар дастлаб Ҳазрати Хизр мажмуасида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.
Делегация аъзолари Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Амир Темур мақбарасида бўлди.
Регистон мажмуаси ва бу ерда намойиш этилган миллий ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазмаси меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.
«Меҳмонлар бундай ноёб меъморий обидаларни бунёд этган буюк аждодлар ақл-у заковати ва уни безавол асраб келаётган бугунги авлоднинг Ўзбекистон тарихига бўлган муносабатига юксак баҳо берди», — дейилади ЎзА ахборотида.
Чехиялик меҳмонлар Ўзбекистон—Чехия қўшма корхонаси — Pulsar Group Brewery фаолияти билан ҳам танишган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)