Хитойнинг Шэньси провинциясида аёл турмуш ўртоғи билан уришиб қолгач, томдан сакрашга қарор қилди. Аёл бино томига чиқиб, пастга сакрашга ҳозирлик кўраётганди, аммо эр хотинининг ҳаётини сақлаб қолди, деб ёзади South China Morning Post.
Эркак хотинининг сочидан ушлаб қолишга муваффақ бўлди. У 3 дақиқа давомида – полиция ходимлари келиб, уни томга чиқаришга ёрдам бергунига қадар сочидан ушлаб турди. Аёлнинг девордан чиқиб қолган ҳамда вазнининг бир қисмини ушлаб турган қувурга илиниб қолганлиги унинг ҳаётини сақлаб қолди.
Полициячилар воқеа жойига етиб келганда, эркак хотинининг сочидан ушлаб турганини ва қўлининг мадори эса деярли тугаб битганини таъкидлади.
Бир неча сонияга кечикканимизда, ёки эркак аёлини яна бир неча сония ушлаб тура олмаганида, унинг жонини сақлаб қолишнинг имкони бўлмасди.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Цзо Юй, полиция офицери
Изоҳ (0)