АҚШ аҳолисининг учдан бир қисми Россияни «дўст бўлмаган давлат», 22 фоиз америкалик эса «душман» деб ҳисоблайди. Бу ҳақда YouGov компанияси ўтказган сўровга таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, сўров иштирокчиларининг АҚШ президентлиги сайловида Ҳиллари Клинтон учун овоз берган қисми орасида Россияни душман деб атаганлар улуши тўрт баробар кўпроқ — 39 фоизни ташкил этган. Дональд Трамп учун овоз берганлар орасида эса мазкур кўрсаткич 10 фоизга тенг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилган ва улар ҳамкорликни тиклашга тайёрлигини маълум қилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.