Тақиқланган моддалар қабул қилган россиялик оғир вазнли боксчи Александр Поветкин Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) рейтингидан чиқариб ташланди. Бу ҳақда «Sportbox.ru» хабар бермоқда.
Поветкин WBC рейтингидан чиқариб ташланди. Унинг иши бўйича якуний қарор келаси ҳафта эълон қилинади.Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 17 декабрь куни Поветкиннинг канадалик Бермейн Стивернга қарши жанги олдидан, яъни, 6 декабрь куни топширган допинг намунасида тақиқланган модда аниқлангани ҳақида маълум қилинганди. Тест натижасига кўра, россиялик боксчининг намунасида САРМ гуруҳига кирувчи Остарин моддаси аниқланган эди.Маурисио Сулаймон, WBC президенти
Мавзуга доир: Боксчи Поветкиндан допинг топишди. У фаолиятини якунлаши мумкин: Бу ҳақда нималарни билиш керак?
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)