Каталониянинг «Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Арда Туран Хитойдан тушган таклифни ўрганиб чиқмоқда, деб ёзди «Sports.ru». Қайд этилишича, маҳаллий клублардан бири туркиялик футболчи учун 4 йиллик шартнома ва 100 миллион евро таклиф қилган.
30 ёшли футболчининг Хитойга келиши учун кураш жиддий кечмоқда. Уни қўлга киритиш истагида бўлган клублар соғлом рақобатни юзага келтирди. Биринчи галда «Гуанжоу Эвергранд» клуби 3 йиллик шартнома ва 50 миллионлик евролик таклиф билан чиқиб, рад жавобини олганди. Кейинроқ «Шанхай Шенхуа» уч йил учун 60 миллион ваъда қилди. Бу таклиф ҳам Туранни қаноатлантирмади.
4 йилга 100 миллион эса ҳар қандай футболчини ўйлантириб қўйиши табиий. Шу боисдан футболчининг агенти вазиятни атрофлича ўрганиб чиқишни бошлади. Туранни олиб келиш учун бел боғлаганлар юқоридаги икки клубдан бирими ёки бутунлай бошқа, аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)