Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Дэвид Кэмерон Калифорния штати собиқ губернатори Арнолд Шварценеггер билан бўлган учрашувда «яна қайтиши»ни маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
The Guardian нашрида эълон қилинган видеотасманинг бошида Шварценеггер Кэмеронни ўзининг «яхши дўсти» сифатида таништиради.
Шундан сўнг, Кэмерон: «Мен бу ерда губернатор биланман ва у [vazifasini] жуда яхши бажаряпти. Мен яна қайтаман», — деди.
Мазкур сўзлар орқали собиқ бош вазир Шварценеггернинг «Терминатор» фильми бош қаҳрамони сифатида айтган машҳур жумласини ёдга олди.
Бироқ Кэмерон ушбу жумлага изоҳ бермай, унинг сиёсатга қайтиши билан боғлиқ режаларига дахли бор-йўқлигига аниқлик киритмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)