4 февраль куни бир неча йирик авиакомпанияга фуқаролари АҚШга кириши тақиқланган етти ислом мамлакатининг саёҳатчиларини яна АҚШга учувчи рейслар учун рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Ушбу ҳолат АҚШ президентининг муҳожирлар билан боғлиқ фармони Сиэтл суди томонидан вақтинча тўхтатиб қўйилгач содир бўлди.
Эрон, Ироқ, Ливия, Сомали, Судан, Сурия ва Яманнинг ёнида тегишли ҳужжати бўлган фуқароларини самолётлари бортига чиқаришга биринчи бўлиб Qatar Airways розилик билдирди.
Шундан сўнг, Air France, Испаниянинг Iberia ва Германиянинг Lufthansa авиакомпаниялари бу борада Qatar Airways’дан ўрнак олди.
EgyptAir ҳам қайд этилган етти мамлакат фуқаролари учун АҚШга чипта сотиши рухсат берилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трампнинг муҳожирлик ҳақидаги фармонига қарши жамоавий даъво Сиэтл судига Америка фуқаролар эркинликлари иттифоқи томонидан киритилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)