Қўшма Штатлар КХДР хавфсизлиги учун таҳдид уйғотувчи Жанубий Кореядаги Америка ядро воситаларини демонтаж қилиши лозим. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг тинчлик бўйича Миллий қўмитаси вакилининг баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
У Жанубий Корея Республикасининг АҚШ билан биргаликда Пхеньянга қарши қаратилган ҳарбий манёврларда иштирок этаётган ва ҳудудида Американинг THAAD ракетага қарши мудофаа тизимини жойлаштиришга рухсат берган консерватив режимини танқид қилди.
Баёнотга кўра, КХДР АҚШ ва Жанубий Корея Республикаси ҳукуматлари Шимолни бир томонлама ядровий қуролсизлантириш ҳамда Шимолий Корея томонидан асоссиз таҳдид тўғрисидаги асослантирилмаган муҳокамаларини тўхтатиши ва Жанубий Корея Республикаси ҳудудидаги Америка ядро воситалари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиб, уларни демонтаж қилишга киришиши лозим деб ҳисоблайди.
Мавзуга доир: Пентагон раҳбари КХДРнинг ядро ҳужумига кучли ва самарали жавоб берилиши ҳақида огоҳлантирди