Футбол бўйича Африка Миллатлар кубогининг финалида тўп сурадиган жамоалар номига ойдинлик киритилди.
Ярим финалнинг иккинчи ўйинида Ганага қарши саф тортган Камерун терма жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучди ва финал чиптасини қўлга киритди.
Африка Миллатлар кубогининг финал учрашуви 5 февраль куни бўлиб ўтади. Мусобақага Габон мамлакати мезбонлик қилмоқда.Миср терма жамоаси Африка Миллатлар кубогида энг кўп — 7 марта зафар қучгани айтилганди. Камерун термасига бундай бахт 4 марта — 1984, 1988, 2000 ва 2002 йиллар насиб қилган. Камерунга ярим финалда имкониятни бой берган Ганага ҳам 4 марта чемпионлик насиб қилганди.
Африка Миллатлар кубоги Ярим финал 2 февраль, пайшанба
Изоҳ (0)