Бугун — 1 февраль куни Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси ўзининг навбатдаги бош ассамблеясининг ҳисобот сайловини ўтказди. Бунда 2013—2016 йиллар давомида ассоциация томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди ҳамда ассоциация раҳбарияти ва ижроия қўмитасининг янги таркиби сайланди, деб ёзди МОҚ матбуот хизмати.
Сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси раиси этиб Улуғбек Суннатов, унинг биринчи ўринбосари этиб Умид Аҳмаджонов сайланди. Ассоциация раиси ўринбосарлари вазифасини, шунингдек, Баҳодир Аҳмедов, Асатилла Салимов ва Мухторхон Тошхўжаев бажаради.
Маълумот учун, Рио—2016 Паралимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 32 нафар спортчи билан иштирок этиб, 31 та медални қўлга киритишга муваффақ бўлганди. Бу эса Ўзбекистон тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Изоҳ (0)