Арманистоннинг амалдаги чемпиони ҳисобланган «Алашкерт» клуби 9 февраль куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бу ҳақда «Stadion.uz» Арманистон клубининг расмий сайтига таяниб хабар берди.
Арманистон миллий терма жамоаси Туркиядаги нотинч вазият сабаб ўз йиғинини қолдирди ва ундан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинига ҳам қараб ўтирмади. Шундай бўлса-да, Арманистон чемпиони Туркиядан қолиб кетишни истамаган. Ўзбекистон томони эса рақиб сифатида шу клубнинг ўзини танлаб қўя қолган.
Аввалроқ «Championat.asia» нашри 10 февраль куни Россия Премьер-лигасида 6-ўринда бораётган «Амкар»га қарши учрашув бўлиб ўтиши ҳақида айтганди. Йиғин 9 февралдан 12 февралга қадар давом этади ва унда одат бўлиб қолганидек каби легионер футболчилар иштирок этмайди.
Изоҳ (0)