Пекин—2008 ва Лондон—2012 Олимпиадаларида совриндор бўлиб, кейинроқ допинг назорати сабаб қўлга киритган медалларидан маҳрум қилинган россиялик спортчилар Халқаро олимпия қўмитасининг талабига бўйсунмаган. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» нашри Россия олимпия қўмитаси раҳбарларидан бири Александра Бриллиантованинг сўзларига асосланиб маълум қилди.
«ХОҚ томонидан натижалари бекор қилган Олимпиаданинг россиялик совриндорларидан ҳеч бири Усейн Болтдан ўрнак олмади ва ўз медалини шу кунгача қайтармади», — деб тушунтириш берган Бриллиантова.
25 январь куни ХОҚ қарорига кўра, Пекин—2008 Олимпиадасининг 100 метрга эстафета югуриш беллашувларида ғолибликни қўлга киритган Ямайка терма жамоасининг натижаси бекор қилинганди. Бунга сабаб сифатида Неста Картернинг допинг текширувидан қониқарсиз ўтгани кўрсатилганди. Натижада, эстафетада у билан бирга югурган Усейн Болт ўша олтин медалини Халқаро олимпия қўмитасига қайтариб берганди.
25 январь кунги қарорда Россия делегациясидан 18 та медаль олиб қўйилган. Пекин—2008 доирасида 13 та ва Лондон—2012 давомида 5 та медаль допинг ёрдамида қўлга киритилгани аниқланганди.
Изоҳ (0)