Оқ уйнинг расмий вакили Шон Спайсер Дональд Трампнинг иммиграция билан боғлиқ қоидаларни қатъийлаштириш тўғрисидаги фармони мамлакатнинг собиқ президенти Барак Обама маъмурияти фаолияти билан қисман боғлиқлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Обама маъмурияти биринчи бўлиб айнан шу мамлакатларни қайд этган эди», — деди Шон Спайсер.
2016 йил февраль ойида Обама маъмурияти визасиз кириш дастурига мувофиқ, «ташвиш уйғотаётган мамлакатлар» рўйхатига Ливия, Яман ва Сомалини киритган эди. Бунгача Эрон, Сурия, Ироқ ва Судан мазкур рўйхатдан ўрин олган эди.
Айнан шу етти давлат номи Трамп имзолаган, фуқароларининг АҚШга киришига тақиқланган мамлакатлар тўғрисидаги фармонига киритилган.
Оқ уй матбуот котиби Спайсер аҳолисининг кўпчилиги ислом динига эътиқод қилувчи яна 46 мамлакат борлигини айтиб, уларнинг ҳали рўйхатга киритилмаганини таъкидлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)