АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида АҚШ мустаҳкам чегараларга муҳтож эканлигини қайд этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Мамлакатимиз мустаҳкам чегаралар ва қатъий чегара назоратига муҳтож, айнан ҳозир. Европа ва бутун дунёда нималар содир бўлаётганини қаранг — даҳшатли тартибсизлик», — деб ёзади Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Трамп Сурия қочоқларининг АҚШга киришини тақиқловчи фармонни имзолаган, қочоқларни қабул қилиш дастурини 120 кунга тўхтатиб қўйган эди.
Шунингдек, аҳолисининг кўпчилиги ислом динига эътиқод қилувчи етти мамлакат — Эрон, Ироқ, Сурия, Яман, Сомали, Судан ва Ливия фуқароларининг АҚШга киришига нисбатан ҳам 90 кунлик тақиқ кучга кирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)