Мексика президенти Энрике Пенья Ньето АҚШда истиқомат қилувчи Мексика фуқароларини ҳимоя қилиш методларини ишлаб чиқиш учун 1 миллиард песо (47,5 миллион доллар) ажратди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Мексика Сенати раҳбари Пабло Эскудеро кўпроқ маблағ зарур бўлса, ажратилишини маълум қилди. Президент Пенья Ньето билан учрашган Эскудеронинг сўзларига кўра, маблағ Миллий сайлов институти қурилишидан воз кечиш ҳисобига ажратилади.
Эскудеронинг сўзларига кўра, мамлакат президенти Депутатлар палатаси ва Сенатда ижро этувчи ҳокимият билан биргаликда давлат сиёсати ва аниқ чораларни ишлаб чиқиш бўйича фаолият юритувчи қонунчилар гуруҳи тузилишини сўраган.
Шу тариқа, парламент мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига мексикалик мигрантларга консуллик кўмаги бериш масалалари бўйича ёрдам беришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Америка—Мексика чегарасидаги девор қурилиши «яқин ойлар ичида» бошланишини маълум қилган ва Мексика президенти бу масалада ўз норозилигини билдирган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)