Аҳолиси асосан мусулмонлар бўлган етти мамлакат — Ироқ, Сурия, Эрон, Судан, Ливия, Сомали ва Яманнинг Green Card соҳиби бўлган ва АҚШга махсус ҳужжатларсиз кириши тақиқланган фуқароларига Дональд Трампнинг кучайтирилган миграция сиёсати дахл қилади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Трампнинг фармони Green Card эгаларининг киришини тақиқлайди», — деди АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги вакили Жиллиан Кристенсен.
Аввалроқ Qatar Airways авиакомпанияси Дональд Трампнинг миграция санкцияси рўйхатига киритилган етти ислом мамлакатининг АҚШга йўл олган фуқаролари ўзлари билан Green Card ёки дипломатик визани олишлари лозимлиги ҳақида огоҳлантиришни бошлаган эди.
Этика бўйича америкалик экспертларнинг қайд этишича, АҚШ президентининг миграция бўйича фармони Трампнинг ҳеч қандай бизнес лойиҳалари бўлмаган ислом мамлакатларига нисбатан қўлланилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)