Лондон марказида бир гуруҳ уйсизлар россиялик миллиардерга тегишли данғиллама уйга жойлашиб олди. Бу ҳақда 27 январь, жума куни Daily Mail газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Нашрнинг маълум қилишича, бино антифашист ҳаракати фаоллари томонидан эгаллаб олинган. Улар уйнинг кириш қисмига «АҚШ аксилҳукумати қувғинда» ёзуви туширилган баннерни илиб қўйган.
Уларнинг уйга жойлашганлигига камида уч кун бўлганлиги хабар қилинди. Лондон марказида номаълум шахслар томонидан ноқонуний эгаллаб олинган уй 2014 йилда россиялик миллиардер Андрей Гончаренко томонидан сотиб олинган. Уй харид қилингандан буён унда ҳеч ким яшамаганлиги тахмин қилинди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)