25 январь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Парламент қуйи палатаси аъзолари ўз ишини Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2016 йилдаги фаолияти якунларини муҳокама қилишдан бошлади.
Палатанинг ҳисобот давридаги фаолияти танқидий баҳоланди, депутатларнинг қонун ижодкорлиги ва парламент назорати каби муҳим йўналишлардаги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар белгиланди.
«Депутатлар Президент Шавкат Мирзиёев 2016 йил 14 декабрда Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистонни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган мажлисида белгилаб берган вазифаларни амалга ошириш келгусида Қонунчилик палатасининг жорий фаолиятида устувор йўналиш бўлишини таъкидлади», — дейилади ЎзА ахборотида.
Шунингдек, ишларнинг ҳолатини шахсан ўрганиш ва аҳолининг зарурий эҳтиёжларини ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида депутатларнинг жойлардаги фаолиятига алоҳида эътибор қаратилади.
Мажлисда парламент аъзолари Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)