Тинчлик бўйича Нобель мукофотига Франция собиқ президенти Жак Ширак номзоди илгари сурилди. Бу борада тегишли ҳужжатлар ва уларнинг иловаси Нобель қўмитасига 23 январь куни топширилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Le Figaro нашри ахборотига кўра, ушбу олий халқаро мукофотга «кўп томонлама тинчликни яратиш жараёнига қўшган ҳиссаси учун» Жак Ширакнинг номзодини илгари суриш собиқ президентнинг дўстлари ва сиёсий сафдошлари томонидан таклиф қилинган.
Улар орасида Франция Миллий кенгашининг собиқ президенти Бернар Акуаю, собиқ бош вазир Жан-Пьер Раффарен, Елисей саройининг собиқ бош котиби ва Жак Ширакнинг куёви Фредерик Сала-Бару бор.
Шунингдек, 2016 йил ёзида пайдо бўлган ушбу ғояни Ширакнинг қадрдон дўсти, Сенегалнинг собиқ президенти Абду Диуф ҳам қўллашини маълум қилди.
Ташаббус муаллифлари «Жак Ширак, мулоқот ва тинчликка содиқ сиёсатчи» номли ассоциацияга асос солди. Ассоциацияга Франциянинг собиқ иқтисодиёт вазири Тьерри Бретон раҳбарлик қилмоқда.
Ғоя Франция ҳукуматининг расмий вакили Стефан Ле Фоль томонидан ҳам илиқ кутиб олинди.
Ширак номзодини мукофот учун лойиқ топиш тўғрисидаги петиция ҳозиргача 280 депутат томонидан имзоланди. Уларнинг асосий қисмини «Республикачилар» партияси аъзолари ташкил этади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)