Баҳодир Пўлатов беш йил муддатга Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий сайти хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори бу ҳақдаги буйруқни 2017 йил 23 январда имзолади.
«Газета.uz» ёзишича, Баҳодир Пўлатов 2016 йил мартидан Фарғона вилояти ҳокими биринчи ўринбосари, бунгача эса вилоят прокурори бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)