Тошкентдаги тўйлардан бирида куёв укаси билан биргаликда онасига атаб Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг «Мама» таронасини куйлади, деб ёзади «Darakchi.uz».
Куёвнинг бу кутилмаган совғаси барча йиғилганларнинг, шу жумладан онасининг ҳам кўз ёшларига сабаб бўлди.
Мазкур видео жойланган саҳифада юзлаб интернет фойдаланувчилари онага қанчалар ҳавас қилганини ва ўғилнинг бу ҳаракати таҳсинларга сазовор эканлигини эътироф этган.
Видео остида жойланган шарҳлардан маълум бўлишича, мазкур тўй 2016 йилнинг октябрь ойида озарбайжон ва ўзбек миллатига мансуб оилада бўлиб ўтган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)