Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Эстония ҳукумати Евроиттифоқ ташқарисидан келган тадбиркорлар ва мутахассисларга стартап-визалар бериш дастурини ишга туширди, деб ёзади «VC.ru». Startup Estonia лойиҳасини Эстония стартап-жамияти мамлакат ички ишлар вазирлиги кўмагида ривожлантирилмоқда.

Таллин. Фото: «Tourprom.ru»

Таллин. Фото: «Tourprom.ru»

Стартап-виза олишга ўз лойиҳасини Эстонияда ривожлантириш ниятида бўлган тадбиркор даъвогарлик қилиши мумкин. Ариза берувчининг аллақачон Эстонияда ўз компанияси бўлса, у истиқомат учун гувоҳнома сўраши мумкин.

Стартап-виза олиш учун аризани маҳаллий стартап жамияти иштирокчиларидан иборат махсус Стартап-қўмита кўриб чиқади. Ташкилот ўн иш куни ичида қарор қабул қилади, қарор ижобий бўлса, аризачига махсус код берилади, у орқали Эстония элчихонасига виза олиш учун ҳужжат топшириш мумкин бўлади.

Дастурдан, шунингдек, Евроиттифоқ ташқарисида яшайдиган чет эллик мутахассисни ишга ёлламоқчи бўлган маҳаллий стартаплар ҳам фойдаланиши мумкин. Бунинг учун чет эллик ходимларни имтиёзли шартлар билан жалб этиш ҳақида ариза бериш керак. У Стартап-қўмита томонидан маъқулланган тақдирда, компания чет эллик ходимларни беш йилгача муддатга ёллаш ҳуқуқини қўлга киритади.

Ҳамкорлик бундан ҳам узоқ давом этса, хорижлик ходим истиқомат учун гувоҳнома олишга ҳужжатларини топширади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар