Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Висконсин штатида юк автомобили ҳаракатланиши пайтида Skittles конфетлари жойланган қути автомобилдан тушиб қолди. Бу конфетлар сигирлар озуқаси учун мўлжалланган эди. Йўлга сочилиб кетган минглаб қизил рангли конфетлар автомобиллар ғилдираклари остида эзилиб кетган. Бу ҳақда CNN’га асосланиб, TJournal хабар берди.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Полиция ходимларининг сўзларига кўра, кучли ёмғир пайтида юк машинаси ичидаги қути ивиб, ёрилиб кетган. Шу туфайли конфетлар йўлга сочилиб кетган. Конфетлар қадоқлаш вақтида текширувдан ўтмаганлиги сабабли уларни чорвага озуқа сифатида ишлатишга қарор қилинган.

Маҳаллий раҳбарият йўл транспорт ҳодисасининг олдини олиш мақсадида йўлни конфетлардан тозалашга буйруқ берган.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

CNN журналистининг айтишича, конфет ишлаб чиқарувчилар ва новвойлар текширувдан ўта олмаган маҳсулотларни чорва учун озуқа сифатида фермаларга беради ёки сотади. Бундай амалиёт 2012 йилда маккажўхори нархи ошиб кетган вақтда анчагина ривожланган.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар