Голливуд актёрлари ва АҚШ Демократик партияси вакиллари Нью-Йорк марказида митинг ўтказиб, Дональд Трампга қарши курашиш учун оммавий норозилик намойишлари ўтказишга чақирди. Бу ҳақда Hill нашри маълум қилмоқда, деб ёзади «РБК».
Республикачиларнинг азалий танқидчиси режиссёр Майкл Мур олиб борган акцияда Роберт де Ниро, Марк Руффало, Алек Болдуин, шунингдек, Нью-Йоркнинг амалдаги мэри Билл де Блазио чиқиш қилди.
Болдуин ўз чиқишида Дональд Трампга қарши юз кунлик намойишга чақирди. Мур эса миллиардерни социопат деб атади.
Биз бу одамни тўхтатамиз, у тўрт йил бошқарувни сақлаб қола олмайди.Майкл Мур, режиссёр
Инаугурация — бу ҳаммаси тугади дегани эмас. Биз охиригача курашамиз.Жулианна Мур, Шер, Салли Филд ҳам митингда иштирок этди.Билл де Блазио, Нью-Йорк мэри
Президентлик сайловларида Нью-Йорк аҳолисининг 80 фоизи Ҳиллари Клинтон учун овоз берган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)