Anonymous хакерлик гуруҳи АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампни у давлат раҳбари лавозимидаги кейинги тўрт йил умридан қаттиқ афсусланишидан огоҳлантирди. Хакерларнинг таъкидлашича, Трамп Россия жиноий гуруҳлари билан алоқадордир. Бу ҳақда, Huffington Post нашрига асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Дональд Трамп, сен шахсан ва молиявий жиҳатдан Россия мафияси, болалар контрабандачилари ва жиноий йўл билан топилган капиталларни ювувчи шасхлар билан боғлиқсан», — дейилади гуруҳнинг Twitter’даги саҳифасида.
«1980-йиллар даври ўтди, ахборот йўқолиб кетмайди, у қаердадир бор. Сен кейинги 4 йиллик умрингдан ачинасан», — дейилади шу саҳифада чиққан яна бир хабарда.
Бўлажак давлат раҳбари Twitter орқали МРБнинг истеъфога чиқаётган раҳбари Жон Бреннан Россия қўлидаги президентга қарши компромат билан боғлиқ ҳисоботнинг ошкор бўлишига алоқадорлиги ҳақида ёзган эди. Anonymous гуруҳининг таҳдидлари шу воқеа билан боғлиқлиги тахмин қилинмоқда.