Футбол бўйича Англия кубогининг 1/16 финалида тўп сурадиган барча жамоа номига ойдинлик киритилди.
Регламентга мувофиқ, 1/32 финалнинг битта ўйиндан иборат босқичида дуранг қайд этилса, томонлар рақиб жамоанинг майдонида қайтадан беллашиши керак эди. Премьер-лиганинг 5 та клуби шунга мажбур бўлди.
Юрген Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» ўз майдонида қуйи лига вакили «Плимут Аргайл»ни қабул қилиб, 0:0 ҳисобига имзо чекканди. Сафарда эса Лукас Лейванинг ягона голи эвазига муваффақият қозонди.
«Саутгемптон» футболчилари иккинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнаши мумкин эди. Шейн Лонгнинг сўнгги дақиқадаги голи жамоани ортиқча меҳнатдан қутқариб қолди. Сэм Эллардайс бошқарувидаги «Кристал Пэлас» жонига эса Кристиан Бентекенинг дубли оро кирди.
Англия кубоги 1/32 финал. Такрорий ўйинлар 17 январь, сешанба
«Бёрнли» — «Сандерленд» 2:0
Голлар: Сем Воукс, 44 (1:0). Андре Грей, 83 (2:0).«Кристал Пэлас» — «Болтон Уондерс» 2:1
Голлар: Жеймс Хенри, 48 (0:1). Кристиан Бентеке, 68 (1:1). Кристиан Бентеке, 77 (2:1).«Плимут» — «Ливерпуль» 0:1
Гол: Лукас Лейва, 18 (0:1).«Саутгемптон» — «Норвич» 1:0
Гол: Шейн Лонг. 90+2 (1:0).1/16 финал босқичи 27 январь куни старт олиб, 29 январь куни бўлиб ўтадиган ўйинлар билан ўз ниҳоясига етади. Қуйида Премьер-лига клублари иштирокидаги ўйинлар анонси келтирилган.
Англия кубоги 1/16 финал 27 январь, жума«Дерби Каунти» — «Лестер»
28 январь, шанба«Ливерпуль» — «Вулверҳэмптон»«Тоттенҳэм» — «Уиком Уондерс»«Мидлсбро» — «Аккрингтон Стенли»«Бёрнли» — «Бристал Сити»«Кристал Пэлас» — «Манчестер Сити»«Челси» — «Брентфорд»«Саутгемптон» — «Арсенал»
29 январь, якшанба«Фулҳэм» — «Халл Сити»«Манчестер Юнайтед» — «Уиган Атлетик»
Изоҳ (0)