АҚШ президентлигига сайланган Дональд Трамп 20 январь куни қасамёд қабул қилгандан сўнг Капитолийда тушлик қилади. Тушлик столига учта асосий таом тортилади, дея маълум қилмоқда CNN.
Биринчисига Шимолий Атлантика қисқичбақаси ҳамда заъфарон қайлали ва ер ёнғоқ увоқли креветка тортилади. Уларга 2013 йилнинг Chardonnay’и қўшимча қилинади.
Сўнгра Трамп ва унинг вице-президенти Майк Пенс грилда қора шоколадда пишган мол гўшти, қора арчадан тайёрланган қайла ва картошкали гратен билан меҳмон қилинади. Гўшт билан бирга Калифорниянинг 2012 йилги қизил Cabernet Sauvignon’и тортилади.
Десерт учун шоколадли суфле ва олчали ванил музқаймоғи тайёрланади.
Инаугурациядан кейин тушлик қилиш қадимий анъаналардан бири ҳисобланади. У Конгресснинг қасамёд маросими учун жавобгар бўлган бирлашган қўмитаси томонидан ташкил этилади.
Қасамёд қилган президент учун биринчи шундай тушлик 1953 йилда Дуайт Эйзенхауэр учун уюштирилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)