Deloitte компанияси 2015/16 йилги футбол мавсумида жамоалар қанча тушум қилгани борасида суриштирув ўтказди ва энг катта даромад қилган клублар рейтингини тузиб чиқди. Компания уларнинг дастлабки 20 таси номини эълон қилди, деб ёзди «Sports.ru».
Орадан 11 йил ўтиб рўйхатнинг биринчи поғонасига «Манчестер Юнайтед» клуби қайтиб чиқди. Ўтган вақт давомида Мадриднинг «Реал» клуби пешқадамликни ҳеч кимга бермай келаётганди 2015/16 йилги мавсумдан кейин эса «Қироллик клуби» бирданига икки поғона пастлади. «Барселона» эса иккинчилик кўрсаткичини сақлаб қолди.
Рейтинг тузиб чиққан Deloitte футбол учрашувларидан келиб тушадиган пуллар, трансляция ва тижорат маблағлари ҳисоб-китобини олган. Бу клубларнинг пешона тери билан топадиган даромадидир. Компания маблағларни ҳисоблашда трансфер бозоридан келадиган суммаларни ҳисобга олмаган.
Битта мавсум давомида «Юнайтед» 515 миллион фунтдан кўпроқ ишлаган. Бу борада жамоа ашаддий рақиби «Сити»дан 120 миллионлар чамаси ўзиб кетган. Қизиқ томони, Испаниянинг икки ашаддий рақиби — «Барселона» ва «Реал»нинг бозордаги улуши тенг кўриниш ҳосил қилган. «Лестер» ва «Вест Ҳэм» эса 20 таликка илк бор кирган.
Қуйида Топ-20 клублари билан танишиш мумкин. Қавс ичидаги кўрсаткич клубнинг ўтган йилдаги ўрнидан қай томонга силжиганига ойдинлик киритади.
Изоҳ (0)