Габон мамлакати мезбонлик қилаётган футбол бўйича Африка миллатлар кубогида Гвинея-Бисау терма жамоаси аъзоси Пикети ажойиб гол муаллифига айланди.
Камерунга қарши баҳснинг 13-дақиқасига келиб футболчи тўпни ўз жарима майдончаси яқинида қабул қилиб олди ва бир ўзи катта масофани босиб ўтди, якунда камерунликлар дарвозасини ишғол қилди.
Бу гол Гвинея-Бисау учун фойдали бўлмади. Иккинчи бўлимда 2 та гол уришга муваффақ бўлган Камерун терма жамоаси ғалабани илиб кетди — 2:1. Қайд этиш керак, Гвинея-Бисау илк турда мезбон Габон билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Изоҳ (0)