Мали ҳукумати мамлакат шимолида содир этилган теракт қурбонлари хотирасига уч кунлик мотав эълон қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гао шаҳридаги ҳарбий лагерда уюштирилган портлаш оқибатида 33 киши ҳалок бўлди. Лагерда ҳукумат қўшинлари аскарлари, шунингдек, қуролли исёнчилар гуруҳи жойлашган эди. Улар БМТ кўмагида мамлакат шимолида тинчликни таъминлаш мақсадида патруллаш тадбирларини ўтказаётган эди.
Айни пайтда Гаодаги портлаш жойига мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Абдуллай Идрис Майга бошчилигидаги ҳукумат делегацияси йўл олган.
Изоҳ (0)