Тошкент шаҳри Роҳат постида 16 январь, душанба куни жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи хабар бермоқда, деб ёзади «Darakchi.uz».
Хабарга илова қилинган суратларда Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларининг бир-бирига урилиши оқибатида жиддий зарар кўрганини кўриш мумкин.
Асосан ҳайдовчилардан иборат «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари мазкур суратларни кенг муҳокама қилмоқда. Уларнинг айримлари ЙПХ пости яқинида бундай катта тезликда ҳаракатланган ва навбатини кутмай қаторга йўл ҳаракати қоидаларига зид равишда қўшилиб олмоқчи бўлган ҳайдовчини қораласа, бошқалар эса асл вазиятни билмасдан туриб, хулоса чиқармаслик фикрини илгари сурмоқда.
Интернет фойдаланувчиларининг фикрига кўра, ЙТҲ ҳайдовчилардан бирининг тезликни ошириши ёки тормоз педали ўрнига газ педалини босиб юборгани оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкин.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)