Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон АҚШнинг Arton Capital компанияси томонидан тайёрланган Passport Index 2017 рейтингида 70-ўринни эгаллади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Паспорт кучи рейтинги Халқаро ҳаво транспорти агентлиги (IATA) ва бошқа манбалар маълумотлари асосида тайёрланди. Паспорт кучи деганда унинг эгаси дунёнинг қанча мамлакатига визасиз бора олиши назарда тутилади.

Ўзбекистон мазкур рўйхатда Тожикистон, Кот- д’Ивуар ва Гвинея билан бир қаторда 70-ўринни эгаллади. Ушбу давлатлар фуқаролари дунёнинг 54 мамлакатига визасиз кириши мумкин.

Рейтингда фуқаролари 157 давлатга визасиз бориши мумкин бўлган Германия биринчи, Швеция ва Сингапур эса иккинчи (156 мамлакат) ўринларни банд этди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар