Исроил полицияси мамлакат бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг ўғли Яирни «имтиёзлар иши» юзасидан сўроқ қилади. Бу ҳақда, Haaretz нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Яир Нетаньяху бугун ‘1000 иши’ юзасидан сўроқ қилинади», — дейилади полиция хабарида.
Мазкур ишга кўра Нетаньяху оиласи бизнесменлардан имтиёз ва совғалар олгани гумон қилинмоқда.
Сўроқ полициянинг «Лахав 433» махсус бўлинмасида ўтказилади.
Изоҳ (0)