Чеченистонда республика раҳбари Рамзан Қодировнинг шахсий қўриқчиси Алихан Музаев ўлдириб кетилди. Унинг дафн маросими Курчалой тумани марказида бўлиб ўтди, деб хабар беради «УНИАН».
Баъзи манбаларга кўра, Музаев амалдаги тузумга қарши қуролли исён тайёрлаган, аммо ҳукумат унинг режаларидан хабар топганидан сўнг ўзини отиб ташлаган.
Бошқа маълумотларга кўра, у ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олиниб, қаршилик кўрсатиш чоғида отиб ташланган.
Бу борада ҳозирча расмий баёнот берилмади.
Изоҳ (0)