Москванинг Варшавадаги элчихонаси ушбу мамлакатнинг марҳум президенти Лех Качиньский ҳалокатга учраган самолётга оид борт ўзиёзарлари маълумотлари польшалик экспертлар билан биргаликда ўрганиб бўлингани, бошқа ёзувлар эса йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бир муддат илгари Россия президенти Владимир Путин матбуот анжумани чоғида, Польша томонининг саволларига жавоб бераркан, 2010 йилги ҳалокат юзасидан тергов давом этаётганини, учувчининг кабинага кирган киши билан суҳбати акс этган ёзувларни шахсан ўқиганини билдирди.
Матбуот анжуманидан сўнг Польша вакиллари бундай ёзувга эга эмаслигини баён қилди, бунинг натижасида ОАВда Россияда ҳали Польшага топширилмаган ёзувлар борлиги ҳақида тахминлар билдирилди.
Аммо элчихона вакиллари бундай маълумотни инкор этди.
Изоҳ (0)