Кремль АҚШ томонидан санкцияларнинг бекор қилиниши эвазига ядровий қурол миқдорини қисқартиришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Илгарироқ АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Times’га берган интервьюсида Россия билан музокаралар чоғида ядровий арсенални қисқартириш масаласини кун тартибига қўйишини билдирган эди. Шунингдек, Трамп ядровий қурол миқдори камайтирилиши эвазига санкциялар бекор қилиниши мумкинлигини айтди.
Аммо Песков ҳали бу масалада ҳеч қандай музокаралар бормаётганини билдирди.
Изоҳ (0)