Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида маъруза билан чиқиш қилди. Маъруза матнини ЎзА эълон қилди.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Президент ижтимоий соҳадаги, хусусан, соғлиқни сақлаш борасидаги муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтди.

«Тиббиёт ходимлари ўртасидаги салбий ҳолатларга қачон барҳам берилади? Бу борада фақатгина ўтган йилнинг ўзида 174 та жиноят иши қўзғатилган. Соғлиқни сақлаш ходимлари билан яқинда бўлиб ўтган учрашувда туғруқхоналардаги таъмагирлик билан боғлиқ салбий ҳолатлар тўғрисида сизга ва тизим раҳбарларига алоҳида айтган эдим», — деди Шавкат Мирзиёев ушбу соҳалардаги муаммоларни бирма-бир санар экан.

Бундан ташқари, Президент соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини, энг аввало, қишлоқ врачлик пунктларини ислоҳ қилиш самарадорлиги таъминланмагани; диагностика даражаси пастлиги ва врачларнинг малакаси етарли эмаслиги натижасида йилига 30 мингдан зиёд юртдошимиз даволаниш учун хорижий мамлакатларга боришга ва оила бюджетидан катта маблағ сарфлашга мажбур бўлаётгани; тез тиббий ёрдам тузилмалари аксарият ҳолатларда беморларга ҳақиқий тез ёрдам кўрсата олмаслиги каби масалаларни ҳам тилга олди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар