Мирзо Улуғбек туманидаги 29 та умумтаълим мактабларининг 1-синфдан 9-синфгача бўлган ўқувчилари қишки таътил кунларини самарали ўтказиш мақсадида «Китоб самимий ва содиқ дўстимиз» шиори остида «Китоб олами» маънавий-маърифий савдо мажмуасига жалб қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га «Китоб олами» матбуот хизмати маълум қилди.
Таътил кунлари оз фурсат давом этсада, лекин 2500 дан ортиқ ўқувчилар маънавият масканига ташриф буюриб, таътилни китоблар билан ҳамоҳанг тарзда ўтказди. Зиё масканига ташриф буюрган маънавият ишлари бўйича директор ўринбосарлари, кутубхона ходимлари, устозлар ҳамда ўқувчилар мажмуадаги ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, тарих, спорт, жаҳон адабиёти ҳамда болалар адабиётлари, шунингдек «Ёш китобхонлар» клуби билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволлариги атрофлича жавоблар олди.
Ёш китобхонлар ёқтирган китобларини харид қилди.
Изоҳ (0)