Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Интернет тармоғида «Чақмоқ МакКуин» мультфильми 3-қисмининг (Cars 3) иккинчи тизер-трейлери намойиш этилди. Ролик Disney Pixar’нинг YouTube’даги каналида эълон қилинган, деб маълум қилади «112.ua».

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Янги қисмда қаҳрамон МакКуин барча пойгаларда энг яхши натижаларни кўрсатишда давом этади, бироқ ғалабани қўлга киритиш осон бўлмайди, рақобат эса тобора кучайиб бораверади. Қаҳрамонни ҳаяжонли саргузаштлар кутади. Бу саргузаштлар давомида у янги дўстларини учратади, шунингдек, фақатгина тезлик ва двигателнинг қуввати пойгачини чемпион қила олмаслигини тушуниб етади.

Фильм режиссёри Брайан Фи. Бош ролларга Арми Хаммер, Оуэн Уилсон, Бонни Хант, Тонни Шэлуб ва Чич Марин овоз берган.

Мультфильм экранларга 2017 йил 15 июнда чиқади.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар