Италиянинг 2007 йилги «Мисс Романья» гўзаллик танлови ғолиби Жессика Нотаронинг собиқ йигити унга сульфат кислота сепиб юборди. Бу ҳақда Corriere della Sera газетаси маълум қилмоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, ҳужум оқибатида 28 ёшли қизнинг кўзлари, сони ва оёғига жиддий зарар етган. Ҳужум унинг Римини курорт шаҳридаги уйи яқинида амалга оширилган. У оғир аҳволда Чезена шаҳри шифохонасига ётқизилган. Шифокорлар Нотаронинг кўриш қобилиятини сақлаб қолишга умид қилмоқда.
Нотарога ҳужум қилган 29 ёшли Эдсон Таварес ҳибсга олинган. La Repubblica нашрининг маълум қилишича, ёшлар бир мунча вақт бирга яшаган. Бироқ бир йилча аввал Нотаро муносабатларини тўхтатишга қарор қилган.
У 2016 йилнинг августида ҳам собиқ йигитининг шафқатсиз муомаласи ҳақида полицияга мурожаат қилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)