Польша ташқи ишлар вазири Витольд Вашчиковский Polsat телеканалига берган интервьюсида Польша ТИВ илк бор Сан-Эскобар ва Белиз давлатлари билан музокаралар ўтказиш имконига эга эканлигини маълум қилди. Бироқ «Сан-Эскобар» деб номланадиган давлатнинг ўзи мавжуд эмас, деб ёзади Meduza.
Кейинроқ вазирлик вакили Йоанна Вайда Вашчиковскийнинг баёнотига аниқлик киритди: «Сан-Эскобар — бу хато. Вазир Вашчиковский Сент-Китс ва Невис ташқи ишлар вазирлари билан музокараларни назарда тутган».
Бироқ Twitter фойдаланувчилари «Сан-Эскобар демократик республикаси» аккаунтини яратишга ва Силенд виртуал давлати билан дипломатик алоқаларни бошлашга улгурди.
Сан-Эскобар давлат кенгаши 15 январдан Польша учун визасиз режим ва Силенд Қироллиги фуқаролари учун визаларни жорий этади.Мавжуд бўлмаган давлатнинг валютаси ҳам ўйлаб чиқилди.@rpdsanescobar, Twitter фойдаланувчиси
Шунингдек, фойдаланувчилар мавжуд бўлмаган республиканинг пайдо бўлишига наркобарон Пабло Эскобар алоқадор эканлиги ҳақида ҳазиллашди.
Вашчиковскийнинг хатоси ҳақида Польша собиқ бош вазир ўринбосари Томаш Семоняк ҳам фикр билдирди.
Вазир Вашчиковский мавжуд бўлмаган давлатларнинг вакиллари билан учраша туриб, Польшага одатдагидан камроқ зарар етказади.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Томаш Семоняк, Польша собиқ бош вазир ўринбосари
Изоҳ (0)