Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Amazon ходимларининг визаларини бекор қилиш таҳдиди билан компаниядан Ҳиндистон миллий байроғи тасвирланган шолчаларни сотувдан чиқаришни талаб қилди. Amazon ушбу талабни бажарди, деб хабар беради TJournal.
11 январь куни Ҳиндистон триколори акс этган товарлар Atul Bhobe никли фойдаланувчи томонидан Twitter’га жойлаштирилди. У фотосуратларни мамлакат ташқи ишлари вазири Сушма Сваражга йўллаб, чоралар кўришни сўради.
Бир неча соатдан сўнг Свараж хоним бир неча твитларда Amazon’га таҳдид қилди. У Канаданинг Ҳиндистондаги олий комиссиясидан вазиятга эътибор қаратишни талаб қилди, шунингдек, компанияни кечирим сўрашга чақирди.
Amazon must tender unconditional apology. They must withdraw all products insulting our national flag immediately. /1
— Sushma Swaraj (@SushmaSwaraj) January 11, 2017
If this is not done forthwith, we will not grant Indian Visa to any Amazon official. We will also rescind the Visas issued earlier.
— Sushma Swaraj (@SushmaSwaraj) January 11, 2017
Айни пайтда шолчалар сотувда йўқ, буни, Amazon’даги манбаларига асосланиб, Reuters маълум қилмоқда.
Изоҳ (0)