«Прогресс МС-04» космик юк ташувчиси ўтган йилнинг декабрь ойида «Союз-У» ташувчи ракетасининг учинчи поғонасида бак очилиб кетиши оқибатида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Россиянинг «Роскосмос» агентлиги журналистларга маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Халқаро космик станцияга учирилган «Прогресс-МС-04» кемаси 1 декабрь куни кечқурун Тува осмонида ҳалокатга учради. Бўлакларнинг кўп қисми атмосферада ёниб кетди. Қолган қисми Қизил шаҳридан 60–70 км узоқликка тушгани тахмин қилинмоқда.
Илгарироқ у авария олдидан ташувчи ракетанинг ўчмаган поғонасига урилиб кетгани маълум қилинганди. Эндиликда агентлик вакиллари ҳалокатнинг бошқа версиясини келтирмоқда.
Изоҳ (0)