Қозоғистонда ягона жамғариб бориладиган пенсия фонди раҳбарияти ҳибсга олинди. Бу ҳақда Олмаота шаҳар суди матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Фонд бошқаруви раиси Руслан Ерденаев ва таҳликалар бошқаруви департаменти бошлиғи Муса Бахтовларга нисбатан суддан олдинги тергов ишлари бошлаб юборилди.
Хабарномада таъкидланишича, улар мол-мулкка қарши қасддан оғир жиноятлар содир этганда айбланмоқда. Жумладан, улар бегонанинг мол-мулкини ўзлаштириш ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишда айбланмоқда.
Изоҳ (0)