Ўзбекистон ва Дания футбол федерациялари 22 январь куни ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишиб олди, деб ёзган ЎФФ матбуот хизмати. Ўзбекистон томонидан мамлакат миллий терма жамоа майдонга тушса, Даниянинг 23 ёшгача бўлган футболчилари унга қаршилик қилади.
Беллашув ҳар икки томоннинг Амирликлардаги йиғини доирасида бўлиб ўтади. Қайд этиш керак, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21—24 январь кунлари БАА мамлакатида йиғин ўтказади. Аввалроқ Самвел Бабаян жамоаси 22 январь куни Грузия термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши хабар қилинганди.
БААдаги йиғин ФИФА кунларига тўғри келмагани боис, Самвел Бабаян унга терма жамоа асосини ташкил қилувчи легионер футболчиларни жалб қила олмайди. Терма жамоа 12 февраль куни Туркияда Арманистонга қарши саф тортади ва ўша учрашувда ҳам асосий таркиб футболчилари жамоага ёрдам бермайди.
Изоҳ (0)